ФИФА ахлоқ қўмитасининг арбитраж палатаси Ханс-Йоахим Эккерт раислигида ташкилот ижроия қўмитасининг собиқ аъзоси Ворави Макудини футболдаги фаолиятидан 90 кунга четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Аввалроқ Макуди Таиланд футбол ассоциациясининг 2013 йилги президент сайловларида ҳужжатларни сохталаштирганлиги учун бир йилу тўрт ойлик қамоқ жазосига шартли ҳукм қилинган эди.
Жорий йилнинг май ойида Макуди Таиланд футбол ассоциацияси раҳбарлиги лавозимидан бўшатилган эди. У, шунингдек, 2018 ва 2022 йилларда ЖЧ ўтказиладиган мамлакатларни танлашда ҳам коррупцияга аралашганликда гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ФИФА ахлоқ қўмитаси Блаттер, Платини ва Валькени 90 кунга футболдан четлатганди.
Изоҳ (0)