Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни вақтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби билан назорат учрашуви ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Қизиқарли кечган ушбу учрашув Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. Учрашув тақдирини 51-дақиқада Бекободнинг «Металлург» клуби вакили Шохназар Норбеков киритган ягона гол ҳал қилди.
Таъкидлаш керакки, Олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги ўқув-йиғини 13 октябргача давом этади.
Ўзбекистон U-23 — «Навбаҳор» 1:0 (1:0)Гол: Шохназар Норбеков (51)Ўзбекистон: Абдукарим Муҳаммедов, Бобурбек Йўлдошев, Максимилиан Фомин, Диёр Туропов, Абдуллоҳ Алимов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жалолиддин Машарипов, Никита Павленко, Икром Алибоев, Жасур Ҳакимов.Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Омонов, Жавлон Мирабдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Тимур Ҳакимов, Отабек Шукуров, Шохназар Норбеков, Жамшид Искандеров.
Изоҳ (0)