11-октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди, дея хабар бермоқда «Оламспорт». Қизлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ўзбекистонлик ФИДЕ устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2188) олтин медални қўлга киритди.
Кумуш медаль ҳиндистонлик Ивана Мария Фуртадо (2259)га насиб этди. Иккала шахматчи ҳам 7,5 очкодан жамғарди. Лекин қўшимча кўрсаткичларга кўра, Ўзбекистон вакиласи ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Тоҳиржонова стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 3 та олтин медаль билан мутлақ Осиё чемпионига айланди.
Изоҳ (0)