Хонанда Манзура қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна Instagram тармоғига қайтди.
«Sayyod.com» сайти бир неча кун олдин Манзуранинг Instagram тармоғидаги саҳифасидан айрилгани ҳақида ёзган эди. Нашр билан суҳбатда хонанда ижтимоий тармоқдаги профилини кимдир бузиб кирганини тахмин қилган эди.
Аммо бир неча кунлик танаффусдан сўнг Манзура Instagram’га қайтди ҳамда ўзининг шахсий ҳаёти, қатнашган тадбирлари ва клип суратга олиш жараёнлари билан боғлиқ расмларни ижтимоий тармоққа фаол равишда жойлашни бошлади.
Бугунги кунда Манзуранинг Instagram’да 214 минг обуначиси бор.
Изоҳ (0)