The Times журналистлари Coca-Cola компанияси турли диетолог ва соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар фирма ишлаб чиқарадиган ичимликни зарарсиз деб эътироф этиши учун 7 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлаганидан хабар топди, деб ёзади «Вести».
Тадқиқотчилар кўпчилик ҳолатларда ширин ичимликларни истеъмол қилиш ва семириш ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқлигини аниқлаган. Журналистлар эса бундай тадқиқотлар қалбакилаштирилганига ишонч билдирмоқда.
Coca-Cola’нинг Британиядаги бўлинмаси бу айбловларни рад этиб, ўз маҳсулоти ҳақидаги хулосалар мустақил экспертлар томонидан чиқарилганини таъкидламоқда.
Нашр далил сифатида Coca-Cola билан ҳамкорлик қилмаган олимлар маълумотларини келтириб ўтди. Унга кўра, таркибида кўп миқдорда қанд бўлган алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар семизликнинг асосий сабабчиларидан биридир. 11—18 ёшли ўсмирлар истеъмол қиладиган жами қанднинг 30 фоизи айнан алкоголсиз ичимликлар ҳиссасига тўғри келади.