АҚШ президенти маъмурияти мудофаа вазирлигининг Сурия мухолифатини тайёрлаш ва қуроллантириш бўйича кўп маблағ талаб қиладиган дастурини якунлашга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Лига.Новости».
Дастурни тугатиш бўйича расмий ахборот АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилиниши кутилмоқда. Дастурнинг қиймати 500 миллион долларга тенг.
Дастур Сурияда ИШИД террорчиларига қарши жанг олиб боришга қодир қуруқликдаги қўшинларни ярата олмагани айтилмоқда. АҚШ энди Иордания, Қатар, Саудия Арабистони ёки Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарликдан ўтиш учун мўътадил исёнчиларни танлаб олмайди. Бунинг ўрнига, Туркияда кўлами бўйича анча кичик бўлган ўқув маркази яратилади, унда Сурия мухолифати активистлари ва етакчиларидан ташкил топган кичик гуруҳлар ўқитилади.