Финляндияга 2015 йил бошидан бери 21 мингдан ортиқ қочоқ келди. «ТАСС»нинг Финляндия Миграция хизмати маълумотларига асосланиб хабар беришича, бу ўтган йилги кўрсаткичдан беш баробар кўп.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, жорий ҳафта мамлакатга келаётган қочоқлар сони кунига 150—250 нафарни ташкил этмоқда. Бир неча ҳафта илгари мамлакат ҳар куни 300—500 нафар қочоқни қабул қилишга мажбур бўлаётганди.
Финляндия Ички ишлар вазирлиги тахминига кўра, жорий йил мамлакатга 50 минг киши бошпана сўраб келиши мумкин, ваҳоланки, 2014 йилда уларнинг сони 4 минг кишидан ҳам ошмаган эди.
Изоҳ (0)