Промоутер Темур Дугазаев супер оғир вазнда WBA мунтазам чемпиони Руслан Чагаев ва пуэрто-риколик Фрес Окендо ўртасидаги реванш жанги бекор қилинганини хабар берди, деб ёзади «12news.uz».
17 октябрь куни Германиянинг Киль шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг пуэрто-риколик боксчининг елкасидан олган жароҳати туфайли қолдирилган.
Темур Дугазаев айтишича, шу сабабли 17 октябрь куни Руслан рингга чиқмайди, барча жиҳатлар бўйича мос келадиган рақибни икки ҳафта ичида топиш эса жуда қийин.
Изоҳ (0)