Тайваннинг Таёюан шаҳрида эшитиш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочилари учта бронзани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
58 килограммгача бўлган вазн тоифасида Даврон Хидиров, шунингдек, 47 килограммгача бўлган вазн тоифасида Гулмира Дадажонова ва 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида Маҳфуза Қурбонова бронза медаллар эгасига айланди.
Маълумот учун, эшитиш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида 8-бор ўтказилаётган Осиё-Тинч океани ўйинларида 25 давлатдан келган 1,5 минг спортчи енгил атлетика, бадминтон, велоспорт, футбол, боулинг, футзал, дзюдо, стол тенниси, сузиш, таэквондо, теннис ва баскетбол турлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)