Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2014 йил охирида БМТ Халқаро туризм ташкилотининг «Ипак йўли мероси йўлаклари» лойиҳаси доирасида ижтимоий сўров ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, «Ўзбекистон сайёҳлар нигоҳида. 2014 йилги иқтисодий кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ташрифчилари ўртасидаги сўров натижалари» мақоласи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси хабар бермоқда.

Фото: «Advantour.com»

Фото: «Advantour.com»

Унда айтилишича, Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар сони ўсган: 2009 йилда улар 1,2 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2013 йилда 2 миллион кишига етган. Ўзбекистонга келаётганларнинг кўпчилиги Россия, Туркия, Ҳиндистон, Германия ва Корея фуқароларидир.

Сўралганларнинг 72 фоизи республикадаги нархларни сайёҳлар учун мақбул деб атади. 83 фоиз сайёҳлар Ўзбекистонга саёҳатни хавфсиз деб ҳисоблайди, уларнинг 76 фоизи ўз яқинларига ушбу мамлакатга сафар қилишни тавсия этади. Сўров иштирокчиларининг 89 ф оизи ўзбек халқининг меҳмондўстлигини қайд этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар