Жорий йилнинг 7—8 октябрь кунлари Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, «Газета.uz» хабар беради.
Ташриф доирасида навбатдаги олий даражали ўзбек—туркман музокаралари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга 2013 йилнинг ноябрида ташриф буюрган. 2014 йилнинг октябрида эса Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистонга расмий ташриф билан борганди.
Изоҳ (0)