Россия махсус хизматлари 1990 йиллар ўртасида Ставрополь ўлкасидаги Будённовскка ҳужум қилган Шамиль Басаев гуруҳи аъзосини қўлга олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Федерал хавфсизлик хизматига таяниб.
1972 йилда туғилган Россия фуқароси Б. Даудов устидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шамиль Басаев ва Абу Мовсаев раҳбарлигидаги йирик жангарилар отряди ҳужуми 1995 йил 14 июнда содир этилган, ўшанда террорчилар Будённовскнинг 1,6 мингдан зиёд аҳолисини гаровга олган эди. Улар Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилишини талаб қилган. Россия махсус топшириқли бўлинмалари уларга қарши ҳужум қилган, натижада ҳар икки томондан кўплаб йўқотишлар бўлган.
Изоҳ (0)