Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон ҳукумати Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материаллари бўйича илғор тажрибалар марказларининг Минтақавий котибияти раҳбарини тайинлади, дея хабар бермоқда UzDaily.

Минтақавий котибиятнинг очилиш маросими. Фото: «Газета.uz»

Минтақавий котибиятнинг очилиш маросими. Фото: «Газета.uz»

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Минтақавий котибият раҳбари ҳисобланади. Айни пайтда инспекция раҳбари Бахтиёр Ғуломовдир.

Европа иттифоқи комиссиясининг Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Техник ҳамкорликни мувофиқлаштириш бюроси директори Минтақавий котибиятнинг миллий координатори этиб тайинланди. Айни пайтда бюрога Жамшид Шарипов директорлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Тошкентдаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясида Кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар билан боғлиқ хавфларни камайтириш бўйича илғор тажрибалар марказининг Марказий Осиё бўйича Минтақавий котибиятининг очилиши бўлиб ўтган эди.

Унинг фаолияти жиноят, фалокат туфайли ёки табиий равишда келиб чиққан кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий хавфларни мукаммал ва мувофиқлаштирилган сиёсат олиб бориш йўли билан камайтиришга қаратилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар