Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича инпекциялар базасида туман ва шаҳарлар ҳокимиятлари қошида тадбиркорлик субъектларига «ягона ойна» тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар очилади. Бу Ўзбекистон президентининг 28 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳужжат тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини тақдим этишда сифатни тубдан ошириш ва очиқликни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарорда «ягона ойна» марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар рўйхати келтирилган. Улар орасидан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга рухсат бериш, объектни реконструкция қилишга рухсат бериш, қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш ва бошқалар ўрин олган.
Изоҳ (0)