Мальтада ўтган хайрия тадбирида британиялик миллионер бошқарган машина одамлар гуруҳи томон йўналган. Натижада ўнлаб киши жабрланди. Бу ҳақда Independent маълумотига асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Ҳар йили Маьлтада бўлиб ўтадиган автошоуда бизнесмен Пол Бэйли Porsche 918 Spyder машинасини намойиш этаётган пайтда бошқарувни йўқотган. Натижада тўсиқларни бузиб, томошабинлар гуруҳи томон йўналган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 26 нафар киши жароҳатланган, ҳайдовчининг ўзи ҳам касалхонага олиб кетилган. Жабрланганлардан беш нафарининг аҳволи жуда оғир. Улар орасида олти ёшли қизалоқ ҳам бор.
Изоҳ (0)