АҚШ Саудия Арабистонини Ямандаги авиазарбалар нишонини аниқ олишга чақирди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз Ямандаги тинч аҳоли орасидан қурбонлар бўлгани ва бунинг хулосалари чоп этилгани устидан текширув олиб борилишини сўраймиз», — деди Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Нед Прайс.
Оқ уй Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларининг авиазарбаларидан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётганидан чуқур ташвишга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Ямандаги тўйда юз берган авиазарба натижасида 131 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)