Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула муниципалитетидаги тошқин қурбонлари сони 10 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат табиий офатларга қарши курашиш координация марказининг маълум қилишича, 50 дан зиёд одам изсиз йўқолган.ОАВ томонидан намойиш этилган кадрларда қияликлардан қишлоқ томонга бир неча метр баландликдаги лойқа сувни оқиб тушаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, 90 та турар-жой биноси буткул яксон бўлган, ўнлаб уйлар зарар кўрган. Воқеа жойида ҳукумат қуролли кучлари вакиллари ва кўнгиллилардан иборат гуруҳ қутқарув ишларини олиб бормоқда.
БМТ ва Мексика Гватемалага ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ (0)