3 октябрь, шанба куни Жанубий Европада НАТОнинг сўнгги 10 йилликдаги энг йирик ҳарбий машғулотлари бошланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Машғулотлар Испания, Италия ва Португалияда, Ўртаер денгизи ва Атлантика океанида бўлиб ўтади ва 6 ноябрга қадар давом этади. Машғулотларга 30 мамлакатдан 36 минг киши, 140 самолёт ва 90 тагача сувости ва сувусти кемалари жалб этилади.
«Trident Juncture-2015 машғулотларидан кўзланган мақсад — НАТОнинг тезкор кучларини тайёрлаш ва имкониятларини текширишдир. Мазкур ўқув машқлари бизнинг ҳарбий доктринамиз ва жараёнларимиз ҳақиқий инқироз шароитида самарали эканлигини кўрсатиб бериши керак, чунки бизнинг вазифамиз — одамлар, ҳудудлари ва альянс қадриятларини ҳимоя қилишга тайёр туришдир», — деди машғулотлар қўмондони генерал Ханс-Лотар Домрезе.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида Венгрияда НАТОнинг Brave Warrior 2015 кенг кўламли ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)