Индонезия ҳукумати Авиастар авиакомпаниясининг Сулавеси оролига парвоз қилиш вақтида бедарак йўқолган самолётини излаш ишларини қайтадан бошлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Reuters ахборотига кўра, самолёт бортида 10 киши бўлган. Самолёт Макасар шаҳрига қўнишига режа бўйича уч дақиқа қолганида аэропорт билан алоқани йўқотган.
Авиастар авиакомпаниясининг парвозлар бошқармаси вакилининг маълум қилишича, қутқарувчилар қидирув ишларини 2 октябрь куни оқшомда бошлаган. Қутқарувчилар учувчининг сигнали ва йўловчиларнинг мобил телефонлари тўлқинларини тутиш мақсадида тоғли ҳудудда қидирув ишларини олиб борган.
Изоҳ (0)