Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги «Чегара билмас шифокорлар»нинг касалхонасига бўлган ҳужум қурбонлари сони 9 нафарга етди. Бу ҳақда ташкилот маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
НАТО қўшинлари вакилининг таъкидлашича, касалхонага қилинган ҳужум Қундуз шаҳрида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг олиб бораётган авиаҳужумлари натижаси бўлиши мумкин. Унинг сўзларига қараганда, АҚШ ҲҲК шаҳарга 3 октябрь, шанба куни тонгда авиазарба берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги «Чегара билмас шифокорлар» касалхонасига қуролли ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва 30 нафардан ортиқ киши эса бедарак йўқолгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)