Россиянинг Ленинград вилояти қонунчилик кенгаши депутати Владимир Петров Россия Солиқ кодексига янги ўзгартишлар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқди. У ўрмонда кабоб пиширилиши оқибатида ўт кетиши эҳтимоли борлиги сабаб 500 рубль қийматида пул йиғимини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «Известия» ёзган маълумотга асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Европада одамлар бизнинг сингари ўрмонга эркин кириб бориб, у ерда истаган ишларини қила олмайди, таклиф қилинаётган солиқ одамларни ўрмондан ҳайдашга қаратилмаган. Ўрмонда бемалол сайр этиш, спорт билан шуғулланиш мумкин, гап у ерда бўладиган пикниклар, ахлатлар ва ёнғин ҳақида бормоқда», — деди депутат.
Солиқ федерал ўрмонларда очиқ ва ёпиқ олов манбаларидан фойдаланувчилардан олинади. Тўловдан Шимол, Сибир ва Узоқ Шарқнинг туб аҳолиси озод қилинади.
Изоҳ (0)