АҚШ президенти лавозимига даъвогар Жеб Буш сайловолди тадбирида Дональд Трампни танқид қилди. Буш сўзларига кўра, унинг партия ичидаги рақиби ўта худбин бўлиб, охир-оқибат у учун «улғайиш вақти келгани»ни айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
«Агар мен ўзимни Трампдек тутсам, онам қулоғимни узиб олади», — деди у сайловчилар билан учрашувда. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у «саҳнада фақат ўзи ҳақида: мен, мен, мен, менга, менга, менга, — дейдиган йигит эмас». «Мен одамларга ўзлари истаган ҳаётга эга бўлиш учун имконият тақдим этиб, куч-қувватга тўламан. Бизга айнан шундай бошқарув тури — хизмат қилишга асосланган бошқарув керак», — деди Буш.
Ўз навбатида, ўша куни сайловчилар билан учрашган Трамп Бушни масхара қилди. «У шу яқин атрофда учрашув ўтказяпти, 150 киши билан», — деди у ва ўзининг тадбирига 3564 киши келганини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)