Россия ҳарбий-ҳаво кучлари 30 сентябрь, пайшанба куни АҚШ томонидан қўллаб келинаётган суриялик исёнчилар эгаллаган ҳудудга авиазарба берган. Бу ҳақда The Wall Street Journal маълумотларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Исёнчиларнинг вакили Жамил Солиҳнинг айтишича, уларнинг Хама провинциясидаги истеҳкоми зарбага учраган. «Биз ИШИДга мутлақо алоқаси бўлмаган мухолифатдаги исёнчилармиз, — дея таъкидлаган Солиҳ. — ИШИД жангарилари биз эгаллаган ҳуддудан 100 километр нарида жойлашган».
Россия ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШдан кўмак олаётган исёнчиларнинг истеҳкомларига адашиб ёки атайин зарба бергани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)