Россиянинг «Прогресс М-29М» транспорт юк кемаси Халқаро коинот станциясига (ХКС) муваффақиятли бирикди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бирикув 2 октябрь куни рўй берди. Кема ХКСга 2,5 тонна «қуруқ» юк, ёнилғи компонентлари, сув ва газ захиралари, шунингдек, ХКС бортида ўтказиладиган илмий тажрибалар учун жиҳозларни етказиб берди. Ундан ташқари, «Прогресс М-29М» станция таркибидаги амалиётларда иштирок этиб, ишлаб чиққан жиҳозлар ва қолдиқларни олиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Бойқўнғирдан коинотга йўл олган мазкур кема «Прогресс М-М» туркумидаги сўнгиси бўлди. Шу йил ноябрь ойида модернизация қилинган «Прогресс МС» туркумидаги янги кеманинг парвози режалаштирилган.
Изоҳ (0)