Skype ишлаб чиқувчилари Windows учун мўлжалланган дастурга овозли қўнғироқлар ва матнли хабарларни таржима қилиш функциясини қўшди, дея хабар бермоқда LookAtMe.
Дастурда инглиз, француз, немис, итальян, хитой ва испан тиллари ўзаро бир-бирига таржима қилинади. Матнли хабарларни 50 хил тилга ўгириш мумкин. Янгиланма яқин бир неча ҳафта ичида Windows учун Skype’да аста-секинлик билан пайдо бўлади.
Изоҳ (0)