Google компаниясининг собиқ ходими Санмай Вед 12 доллар эвазига Google.com доменини сотиб олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Вед Google Domains сервиси орқали янги домен қидираётганида тасодифан Google.com домени бўш эканлигини пайқаб қолади ва 12 доллар эвазига уни харид қилади. Шундан сўнг Санмайга Google.com домени эгаси эканлигини тасдиқловчи электрон хат келади.
Веднинг таъкидлашича, бир дақиқа давомида сайтни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган. Бу муддат ўтгач Google Domains олди-сотдини бекор қилади ва харидорга пулини қайтаради.
Санмайнинг тахминига кўра, у доменни Google Domains сервиси фаолиятидаги хато ёки компания доменга эгалик ҳуқуқини чўздиришни унутгани туфайли харид қилган бўлиши мумкин. Компаниянинг ўзи мазкур ҳодисага изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Google.com дунёдаги энг кўп кириладиган электрон манзил ҳисобланади.
Изоҳ (0)