Лозаннадаги (Франция) федераль политехника мактаби мутахассислари оғирлиги 4 грамм келадиган роботни намойиш этди. Олимларнинг таъкидлашича, Tribot яратилишига уларни одимчи қуртнинг ҳаракатлари илҳомлантирган. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар бермоқда.
Tribot нафақат ўрмалаши, балки бўйидан етти баробар ошиқроқ баландликка сакраши, шундан сўнг эса танаффуссиз ҳаракатини давом эттириши мумкин. Жеми Пайк бошчилигидаги жамоа роботни яратиш учун титан ва никелдан фойдаланган.
Гарчи уни яратиш чоғида аниқ бир мақсад кўзланмаган бўлса-да, робот зарурат туғилган тақдирда Ер юзининг исталган қисмига жўнатилиши мумкин. Хусусан, датчик ва камералар ўрнатилса, жосуслик ҳамда қутқарув амалиётларида қўл келиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)