Москва шаҳри жанубидаги автотураргоҳда номаълум шахслар олти микроавтобус ва бир юк машинасини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Автотураргоҳ «Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази» давлат муассасасига тегишли бўлган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилмоқда.
«Интерфакс» хабарига кўра, автотураргоҳ яқинидан ичида тез аланга олувчи суюқлик қолдиғи бор канистра топилган.
Изоҳ (0)