АҚШ президенти Барак Обама Украинага Q36 ҳарбий радарларини етказиб бериш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда, Meduza хабарига кўра, Атлантика кенгаши вакили Адриан Каратницкий маълум қилди.
Умумий қиймати 20 миллион долларга баҳоланаётган янги ҳаракатланувчи радар қурилмалари мос равишда 18 ва 24 километр масофада жойлашган ракета ва артиллерия снарядлари отилишини қайд эта олади.
Каратницкийнинг қайд этишича, Украина ҳарбий хизматчилари 75 фоиз ҳолатда душман томонининг ракета ва артиллерия зарбалари оқибатида ҳалок бўлмоқда.
Украинага янги радарларни етказиб бериш ҳақидаги фармойиш, Каратницкийнинг алоҳида қайд этишича, Нью-Йоркда АҚШ президенти Барак Обама ва Россия давлат раҳбари Владимир Путин ўртасидаги учрашувдан кўп ўтмай имзоланган.
АҚШ Украинага Q36 радарларини етказиб беришга рози бўлгани ҳақида аввалроқ Киевдаги Америка элчиси Жеффри Паетт ёзганди. Паеттнинг сўзларига кўра, радарлар куз охиригача Украинага етиб келади.
Изоҳ (0)