Билл Гейтс Forbes журналига кўра яна энг бой америкалик деб топилди. Microsoft компаниясининг асосчиси 22-марта рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 76 миллиард долларга баҳоланди. Бу ҳақда Forbes сайтида маълум қилинди.
Гейтснинг дўсти, Berkshire Hathaway холдингининг раҳбари Уоррен Баффет 62 миллиард доллар мол-мулки билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисон қўлга киритди. Унинг давлати 47,5 миллиард долларни ташкил этди.
Йиллик рейтингнинг ўнталигига биринчи марта Amazon.com интернет дўконининг бош директори Жефф Безос ва Facebook ижтимоий тармоғининг асосчиси Марк Цукерберг киритилди.
Энг бадавлат 400 нафар америкалик жами 2,34 триллион долларга эгалик қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан 50 миллиардга ортиқдир.
Изоҳ (0)