Одесса (Украина) губернатори, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузияга қайтиш эҳтимоли йўқ эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
«Грузияга кузда ҳам қайтишим мумкин, у ерда ҳеч ким мени ҳатто чертмайди, — дея таъкидлаган Саакашвили. — Аммо бу вазиятда воқеаларнинг кейинги ривожини тахмин этиш мумкин: Тбилисидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган рус қўшинлари Арманистон орқали йўл топиб, мамлакатни қисмларга бўлиб ташлайди. То Путин кетмагунча ёки ҳокимияти заифлашмагунча Грузияга қайтишим осонликча бўлмайди».
Саакашвили 5 йилдан сўнг ҳам Украинада қолиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади. «Мен бу мамлакатни жуда яхши кўраман. Қолаверса, Грузиянинг халос бўлиши ҳам Украина билан узвий боғлиқ», — деб фикр билдирган собиқ президент.
Изоҳ (0)