Россия парламентининг юқори палатаси — Федерация Кенгаши мамлакат Қуролли кучларидан чет элда фойдаланишни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Ивановнинг айтишича, Владимир Путин Федерация Кенгашига Сурия масаласида шундай мурожаат билан чиққан.
Маъмурият раҳбари Тожикистонда ўтган асрнинг 90-йиллари шундай вазият юзага келгани ва терроризмга қарши кураш мақсадида хорижда ҳарбий контингентдан фойдаланишга рухсат берилганини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)