Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский обрў-эътибори ва қадр-қимматини ҳимоя қилиб, СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёвга нисбатан судга даъво аризаси киритди. Мазкур даъво Горбачёвнинг «Кремлдан сўнг» китоби чоп этилиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Жириновскийнинг айтишича, китобда унинг экстремистик руҳдаги шиорлари ва провокацияларга алоқадорлиги тўғрисида сўз борган. Партия етакчисининг фикрига кўра, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Даъво аризаси 7 сентябрь куни Москванинг Тимирязев туман судида қайд этилган. Жириновский Горбачёвдан етказилган маънавий зарар учун 1 миллион рубль ва чоп этилган маълумотларга раддия беришни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)