Сурия президенти Башар Асад Россияга ҳарбий ёрдам сўраб, мурожаат этди. Бу ҳақда Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Ивановга таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Сурия Араб Республикаси президенти мамлакатимиз раҳбариятига ҳарбий ёрдам кўрсатишни сўраб, мурожаат этди. Терроризмга қарши курашиш, бу борадаги ҳаракатларни бирлаштириш керак, аммо шу билан бирга, халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳам унутмаслик лозим», — дея таъкидлаган Иванов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Федерация Кенгаши Россия қўшинларидан чет элда фойдаланишни бир овоздан маъқуллаган эди. Россия президенти Владимир Путин Федерация Кенгашига шундай мурожаат билан чиқди.
Изоҳ (0)