2014 йил 2 июнь куни Қозоғистон пойтахти Остонада келин-куёв тўй фотосессияси чоғида шаҳар ободонлаштириш бўлими ходимасини дўппослади, дея хабар бермоқда «Nur.kz». Бугун, 30 сентябрь куни эса иш бўйича ҳужжатлар шаҳарнинг Олмаота туман судига топширилди.
Ҳодиса пойтахтдаги истироҳат боғларидан бирида содир бўлди. Келин-куёв «Оқ рояль» ҳайкали ёнида суратга туша бошлаган. Бу пайтда эса уларнинг яқинида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётган бўлган, кўчатдан бўшаган қутилар шу ҳайкал ёнига тахлаб қўйилган.
Маст куёв ишчиларни сўкиб, қутиларни тепа бошлаган, ходимлар уни тўхтатишга ҳаракат қилиб, танбеҳ берган. Низога келин ва унинг дугонаси ҳам аралашган. Ишчи аёллардан бири улардан олган зарба натижасида зинадан йиқилиб, болдирини синдириб олган. Сархуш ҳолатдаги келин ва куёв бунга ҳам қаноат қилмай, ерда ётган ишчи аёлни қўл ва оёқлари билан дўппослай бошлаган. Оқибатда аёлнинг бош мияси ҳам шикастланган.
Изоҳ (0)