АҚШ президенти Барак Обама Россиянинг позициясини тушуна бошлади ва у билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси доирасида ўтказилган экстремизим ва терроризмга қарши кураш масалалари бўйича мажлис брифингида айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Назарбоев Россия ва АҚШ президентлари учрашиб, «жиддий масалалар»ни муҳокама қилгани юзасидан қониқиш билдирди. «Обама мени уларнинг Украина, Сурия масалалари бўйича суҳбати натижалари ҳақида хабардор қилди, унинг айтишича, улар самимий суҳбатлашган. У менга: ‘Мен Россиянинг позициясини тушуна бошладим, ва биз бирга ишлаймиз’, — деб айтди», — деди Қозоғистон етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Нью-Йоркда АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путиннинг икки йил ичидаги биринчи икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. 55 дақиқа давом этиши керак бўлган учрашув тахминан 1 соат-у 40 дақиқага чўзилди.
Изоҳ (0)