Тайвань оролида 28 сентябрь, душанба куни кечқурун юзага келган «Дуцзюань» тўфони оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 320 дан ортиқ одам яраланди. Юз минглаб одам электр ва сувсиз қолди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ҳозирги ҳолатдаги маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, 324 нафари яраланган, бундан ташқари тоғларда бўлган олти нафар сайёҳ бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда», — дейилади маҳаллий ҳукумат хабарида.
Тўфон транспорт ҳаракатини издан чиқарди, ўнлаб авиарейслар ушланиб қолди ва бекор қилинди. Оролдаги мактаблар, идоралар ва фонд биржаси ёпилди, 540 мингдан ортиқ оила электрсиз қолмоқда.
Синьхуа агентлигининг маълум қилишича, шамолнинг тезлиги бир сонияда 33 метрга етмоқда. Тўфон соатига 20 километр тезлик билан шимоли-ғарбга томон ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)