«Олтилик» (БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва ГФР) ва Эрон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси доирасида бошланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Вазирлар 2015 йил июлида Теҳрон ядро муаммосини тартибга солиш бўйича эришилган тарихий келишув ижро этилишининг боришини муҳокама қилади.
Музокараларгача Франция ва Эрон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама учрашув ўтказди.
Изоҳ (0)