БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Нидерландия қироли Виллем-Александр мамлакат Украинада Boeing ҳалокати юзасидан олиб борилаётган суриштирув жараёнида адолат учун курашиши ҳақида баёнот қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Нидерландия ҳукумати ушбу фожиа юзасидан адолат рўёбга чиқиши учун тинимсиз иш олиб боради», — деди монарх.
Самолёт Донбассда 2014 йилнинг 17 июлида қулаб тушган эди. Ҳалокат оқибатида 298 киши қурбон бўлган, улардан 193 нафари Нидерландия фуқароси эди.
Изоҳ (0)