Россиянинг Шарқий ҳарбий округи ракетачилари Астрахан остонасидаги полигонда «Искандер-М» мажмуасидаги қанотли ракеталарнинг жанговар парвозини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қанотли ракетанинг жанговар парвози 300 километр узоқликдаги нишонга қарата — шартли душманнинг қўмондонлик пункти сифатида кўрсатилган марра томон амалга оширилди. Шахсий таркибнинг ҳаракати аъло баҳога лойиқ кўрилди.
Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматидан маълум қилишларича, «Искандер-М» мажмуасига масъул ҳарбийлар бригадаси энди доимий хизмат жойи — Бурятияга йўл олади.
Маълумот учун, «Искандер» тезкор-тактик ракета мажмуалари илк бор 1999 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, «Искандер-М» мажмуаси 500 километргача бўлган масофадаги кичик ҳажмли нишонларни ўққа тутади.
Изоҳ (0)