Озарбайжон миллий армиясининг уч ҳарбий хизматчиси Арманистон томонининг ҳужумини қайтариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вазирлик хабарига кўра, Озарбайжон армияси 28 сентябрга ўтар кечаси Арманистон томонининг жонли кучи ва жанговар техникасига қарата огоҳлантирувчи чоралар кўриб, зарба берган. Оқибатда етти нафар Арманистон ҳарбий хизматчи йўқ қилинган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида алоҳида қайд этилишича, озарбайжонлик ҳарбий хизматчилар бутун фронт чизиғи бўйлаб тезкор вазиятни тўлиқ назорат қилиб турибди.
Ўз навбатида, Тоғли Қорабоғ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Тоғли Қорабоғ Республикаси мудофаа армиясида йўқотишлар йўқ»лигини ҳақида баёнот берди. Тан олинмаган республикадан маълум қилишларича, Озарбайжон армиясининг «ўндан ортиқ ҳарбийлари йўқ қилинган».
Маълумот учун, ўтган ҳафта Қорабоғ низосининг чегара ҳудуди вазият кескинлашди, томонлар бир-бирига қарата артиллериядан зарбалар берган.
Изоҳ (0)