«Биз ёрдам беришни истаймиз, бағримиз кенг. Аммо одамларни қабул қилиш имкониятимиз чекланган, қўлимиздан келадиганининг ҳам чегараси бор», дея маълум қилди Германия президенти Иоахим Гаук. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Президент канцлер Ангела Меркель мамлакат рекорд даражадаги қочоқлар оқимини уддалай олишини билдирган бир пайтда шундай баёнот берган.
Олдинроқ Германия йил охирига қадар 800 минг нафар қочоқ келишини кутаётгани хабар қилинган эди. Мамлакат ҳукумати 2016 йили федерал ерларга мазкур муаммони ҳал этиш учун 4,1 миллиард евро ажратиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)