Молдова президенти Николай Тимофти намойишчилар талабини қондириш ва истеъфо бериш ниятида эмас. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Влад Суркану маълум қилган, дея хабар бермоқда Interfax.
«Президентга намойишчиларнинг талаблари етказилди. У мазкур ҳодисалар ва бошқа норозиликлар юзасидан ўз нуқтаи назарини билдиради», — дея таъкидлаган Суркану.
Мамлакат раҳбариятининг истеъфо бериши, муддатидан олдин парламент ҳамда президентлик сайловларини ўтказиш тўғрисидаги талаб «Бизнинг партия» ва Социалистлар партияси томонидан 27 сентябрь, якшанба куни ўтказилган митинг чоғида билдирилган.
Ташкилотчилар митингда 30 мингдан 50 минггача бўлган одам иштирок этганини таъкидламоқда. Полиция эса намойишчилар сони 15 мингдан ошмаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)