Новосибирск давлат Иқтисодиёт ва менежмент университетининг 20 ёшли талабаси Ирина Черёмних Санкт-Петербургда бўлиб ўтган plus size ўлчамдаги қизлар учун «Шимолий Аврора – 2015» гўзаллик танловида ғолиб бўлди. Танловнинг мажбурий шарти 50 дан кичик бўлмаган ўлчамдаги кийим соҳибаси бўлиш эди, деб хабар беради «BigPicture».
Ирина Черёмних бир вақтнинг ўзида икки йўналиш «Мисс Шимолий Аврора – 2015» ва «Мисс Латофат» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Унга кўплаб совға ва сертификатлар, жумладан, шаҳар ташқарисидаги меҳмонхонада дам олиш имкониятини берувчи сертификат топширилди.
«Аслида семизлик атрофингизда ёқимли мулоқот доирасини шакллантиришга ёрдам беради. Ёнингизда ташқи кўринишингиз эмас, фақат сиз ва сизнинг ички дунёнгизга қизиқувчи кишилар қолади», — дейди Ирина.
У Новосибирскда модель бўлиб ишлайди ва бир нечта дўконлар рекламаси учун суратга тушган.
Изоҳ (0)