Саудиялик генерал Умар Иброҳим Ҳамзий Яман билан чегарада олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда «ТАСС» қироллик қуролли кучлари қўмондонлигига таяниб.
«Яман билан чегарадаги Жизан провинциясига кўчириб ўтказилган 8-бригада қўмондони ўринбосари генерал Умар Иброҳим Ҳамзий ҳарбий госпиталда олган жароҳатлари туфайли вафот этди», — дейилади муассаса хабарида. Унда таъкидланишича, офицер 26 сентябрь, шанба куни Яман чегараси яқинида «ватанини ҳимоя қилаётиб» яраланган бўлган.
Нашр эслатишича, бу Яман билан чегарадаги операцияларда қатнашган саудиялик юқори мартабали ҳарбийнинг ўлими билан боғлиқ иккинчи ҳодисадир. Икки кун аввал худди шу ҳудудда чегара қўшинлари полковниги мина портлашидан ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)