Мексикада таълим соҳасидаги ислоҳотларга норозилик билдирган 43 талабанинг йўқолганига бир йил тўлиши муносабати билан минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Бу ҳақда 27 сентябрь, якшанба куни Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Намойишчилар айбдорларни жавобгарликка тортилишни, шунингдек, президент Энрике Пенья Ньетонинг истеъфосини талаб қилди. Намойишга бедарак йўқолган талабаларнинг ота-оналари етакчилик қилди. Улар расмий тергов натижаларига ишонмаяпти ва барча айбдорларни топишни талаб қилиб, янги тергов олиб борилишини талаб қилмоқда.
Аввалроқ намойишчилар билан президент учрашган эди. У Мексикадаги барча йўқолишлар бўйича иш олиб борадиган янги махсус бўлинмани ташкил этишга ваъда берди. Ҳукумат маълумотларига кўра, 2007—2015 йиллар мобайнида мамлакатда 25 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)