Понтифик АҚШ конгрессида чиқиш қилгандан сўнг, конгрессмен Боб Бреди у сув ичган стаканни ўзига олиб қўйди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар беради.
Пенсильвания вакилларидан палата аъзоси Боб Бредининг сўзларига қараганда, у бу ҳаракатни диний нуқтаи назардан амалга оширган. Боб, унинг рафиқаси ва яна икки киши стакандаги сувдан ҳўплади. Шунингдек, конгрессмен сувни яна уч киши билан бўлишди. У сувнинг қолганини набиралари учун сақлаб қўйди.
Бреди, шунингдек, папа Франциск стаканни ушлаганлиги исботи тариқасида полицияга бориб, бармоқ изларини олиш ниятида.
Изоҳ (0)