Ливияда мазкур мамлакат армиясининг собиқ зобити ва Европага муҳожирларни ноқонуний олиб ўтиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ етакчиси Салоҳ ал-Маскут ўлдирилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Собиқ зобит ва яна саккиз нафар жангари 25 сентябрь, жума куни Триполида ўлдирилган. Улар Калашников автоматлари билан қуроллангани қайд этилмоқда.
Италия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат махсус хизматлари ал-Маскутнинг ўлимига алоқадорлигини инкор этди. «Италия ТИВ ОАВда тарқалган итальян махсус хизматларининг Ливиядаги амалиётга дахлдор эканлиги тўғрисидаги хабарларни рад этади», — дея таъкидланади вазирлик сайтида.
Изоҳ (0)