Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков президентнинг америкалик ҳамкасби Барак Обама билан учрашуви режалаштирилганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Учрашув 28 сентябрга белгиланган. Етакчиларнинг музокаралари БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтади.
Ўша куни Путин Бош ассамблеяда нутқ сўзлайди, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, шунингдек Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашади.
Изоҳ (0)