Саудия Арабистони ўзининг икки нафар ҳарбий хизматчиси Ямандаги исёнчи хусийлар қўлига асир тушганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Икки нафар саудиялик аскар ҳарбий бўлинмалари Яман ҳудудига кирганидан сўнг дом-дараксиз йўқолган. Улар тирик эканлиги ва хусийлар қўлига асир тушганлиги тўғрисида маълумотлар бор», — дея таъкидлаган араб коалициясининг расмий вакили, генерал Аҳмад Асирий. Генерал халқаро Женева конвенцияси тамойилларига амал қилиш ва асирларнинг исмлари ёки суратларидан ташвиқот мақсадида фойдаланмасликка чақирди.
Саудиялик аскарларнинг Яманда асирга тушгани тўғрисидаги баёнот араб коалицияси ушбу мамлакатда ҳарбий амалиётларни бошлагандан бери бундай ҳодисанинг биринчи расмий тасдиғидир.
Изоҳ (0)